Коутиньонинг тақдири арабларга боғлиқ бўлиб қолди
Ўзига жамоа қидираётган “Барселона” футболчиси Коутиньо “Ньюкасл”га ўтишга умид қилаётган эди. Гарчи бу футболчига АПЛнинг қатор грандлари қизиқаётган бўлса ҳам, унинг маошини аксарият клублар кўтара олмайди.
“Ньюкасл”нинг янги раҳбарияти бразилиялик плеймейкерни олишга қизиққан эди. Лекин Буюк Британия парламенти аъзоларининг айримлари бу жамоанинг арабларга сотилишига қарши чиқаётгани боис клубнинг трансфер ишлари тўхтаб қолди.
Шундай қилиб, Коутиньонинг “Ньюкасл”га келиши бу клубнинг янги хўжайинлари қўлига ўтиши билан чамбарчас боғлиқ бўлиб турибди.
Фикрлар