Ковачич Милан жамоаларининг диққатини ўзига тортмоқда

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Матео Ковачич яна А Серияга қайтиши мумкин.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра “Милан” ҳамда “Интер” клублари ёзда 23 ёшли хорватиялик футболчи учун курашишмоқчи. Эслатиб ўтиш лозимки Ковачич учун “Интер” бегона эмас. Боиси у 2016 йил “Реал”га ўтгунига қадар айнан “нерадзуррилар” сафида тўп сурган.

Маълумот учун, Ковачич жорий мавсум Ла Лигада жами 13та учрашувда иштирок этган ва 2та голга ассистентлик қилишга эришган.

Минбар

Барча блоглар