Ковингтон: "Ўйлайманки, у сиёсатчи сифатида катта муваффақиятларга эришади"
Ярим ўрта вазн тоифасида (77,1 кг) UFC чемпионлик камари учун даъвогар Колби Ковингтон собиқ енгил вазн (70,3 кг) тоифаси чемпиони Конор МакГрегорнинг Ирландия президенти лавозимига номзодини қўймоқчи эканлиги ҳақидаги баёнотига фикр билдирди:
“Менимча, Конор ажойиб етакчи бўлади. Унда лидерлик ва чемпионлик фазилатлари бор. У ўзига ишонади ва бу, менимча, энг муҳими. Мен Конорни жуда ҳурмат қиламан, чунки у ўз халқи ҳақида қайғуради ва улар учун эркинликни хоҳлайди... Ўйлайманки, у Ирландияда сиёсатчи сифатида катта муваффақиятларга эришади”, — деди Ковингтон.
Эслатиб ўтамиз, 16 декабрь куни Ковингтон(17-3) ярим ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони Леон Эдвардс(21-3, 1 N/C) билан жанг ўтказади.
Фикрлар