Козак ва Мўйдинов "Динамо"да
Про лига етакчиларидан бири Самарқанднинг “Динамо” клуби иккинчи даврага тайёргарлигини Қирғизистоннинг Иссиқкўл дам олиш масканида олиб бормоқда.
Бош мураббий Вадим Абрамов селекцияга ҳам эътибор қаратган. Жумладан, “Динамо”нинг йиғинида “Пахтакор”даги ўйинлари орқали яхши танилган Владимир Козак иштирок этяпти.
Бундан ташқари, яқинда “Андижон-SGS” жамоасини тарк этган Абубакр Мўйдинов ҳам самарқандликларнинг машғулотида қатнашаётгани маълум бўлди.
Фикрлар