"Краснодар" ўз майдонида "Локомотив" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди (видео)

Россия премьер-лигасининг 18-турида “Краснодар” ўз майдонида “Локомотив”ни қабул қилди.

Еврокубокларда курашни давом эттираётган ягона рус жамоаси ҳисобланган “Краснодар” бу ўйинда пойтахтдан ташриф буюрган “темирйўлчилар” дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди. Голлар Виктор Классон (5'), Реми Кабелла (11'), Маркус Берг (75', 85') ҳамда Магомед-Шапи Сулейманов (80') томонидан киритилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошархини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!