![](https://static.sports.uz/crop/cef2e057bfdb0c490b1f83d8b807ace0.jpg)
Крис Смоллинг яна АПЛга қайтиши мумкин!
"Рома" ҳимоячиси Крис Смоллинг АПЛга қайтиши мумкин. Унга Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби қизиқиш билдирмоқда.
Мавсум якунига етгач Смоллингнинг "бўрилар" билан шартномаси якунига етади. У эркин агент сифатида Антонио Конте жамоаси билан келишувга эришиши мумкин бўлади.
Футболчининг ўзи ҳам юрти Англияга қайтишни рад этмайди. У аввал "Рома"га "Манчестер Юнайтед" сафидан келиб қўшилганди.
Фикрлар