Криштиану Роналду кетма-кет 22 йилдан бери гол уриб келмоқда
"Ан-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду кетма-кет 22 йилдан буён гол уриб келмоқда.
37 ёшли португалиялик ҳужумчи ўзининг 2023 йилдаги илк голини Саудия Арабистони чемпионатининг 15-турида пенальтидан "Ал-Фотиҳ"га қарши ўйинда киритди.
Роналду шу тариқа фаолияти давомида кетма-кет 22-йил гол урди. У биринчи марта 2002 йилда гол урган.
Криштиану клубдаги карьерасида 702 гол урган: "Реал"да 450 та, "Манчестер Юнайтед"да 145 та, "Ювентус"да 101 та, "Спортинг"да 5 та ва "Ан-Наср" сафида битта.
Фикрлар