Криштиану Роналду ўзининг 31-унвонини қўлга киритди

"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду Италия А Сериясида кетма-кет иккинчи маротаба ғолиб бўлди.

35 ёшли форвард фаолияти давомидаги 31-унвонни қўлга киритди.

Португалиялик футболчи клуб миқёсида "Спортинг"да 1, "Манчестер Юнайтед"да 9, "Реал"да 15 ва "Ювентус"да уч маротаба, умумий 28 маротаба унвон соҳиби бўлди.

Бундан ташқари, у Португалия терма жамоаси билан "Евро-2016" ва "Миллатлар лигаси - 2018/19" ғолиблигини қўлга киритган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)