Криштиану Роналду яна бир рекордга яқин келмоқда!

Айни дақиқаларда Европа Чемпионлар Лигасининг навбатдаги туридан ўрин олган "Ювентус" ва "Атлетико" қарама-қаршилиги бўлиб ўтмоқда.

Туринликлар ҳужумчиси Криштиану Роналду учрашувни асосий таркибда бошлади ва бу португалиялик футболчи учун Еврокубоклардаги 175-ўйин бўлиб хизмат қилади.

Роналду Еврокубокларда 174 та баҳс ўтказган "Милан"нинг собиқ ҳимоячиси Паоло Мальдинини ортда қолдирди.

"Реал"нинг собиқ дарвозабони Икер Касильяс (188 та ўйин) УEФА остида кечадиган беллашувларда энг кўп ўйин ўтказган. Роналду мутлоқ рекордчига айланиб олиши учун яна 14 та учрашув ўтказиши керак.