Криштиануга фақатгина Фергюсон ишонган

"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг агенти Жорде Мендеш мижозининг "Спортинг" сафидан "Манчестер Юнайтед"га ўтиш тарихи ҳақида айтиб ўтди.

"Мураббий - ҳар қандай трансфердаги энг муҳим инсон, деб таъкидлаб келганман. Криштиану Роналду бунга мукаммал жавоб бўлади. Барча жамоалар уни сотиб олишни исташди, аммо улар Криштиануни "Спортинг"да ижарада қолдирмоқчи эдилар.

Фақатгина сэр Алек Фергюсон уни дарҳол қўлга киритишни истади. Шу билан бирга мен бу энг яхши ечим эканлигига шубҳа қилмадим.  Ҳеч иккиланмасдан қарор қабул қилганимнинг боиси - "Манчестер Юнайтед" унинг учун идеал жамоа эди", - дея Мендешнинг сўзларини келтириб ўтди "Daily Mail" нашри.

Маълумот учун, португалиялик форвард 2003-2009 йилларда "қизил иблислар" сафида тўп сурган ва 292 баҳсда 118 та тўп киритишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!