"Кристал Пэлас" футболчиси ПСЖ нишонида
Франциянинг ПСЖ клуби "Кристал Пэлас" ҳимоячиси Даниэль Муньосни сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда.
Парижликлар Чемпионлар лигасида "Бавария"га қарши ўйинда жароҳат олган Ашраф Ҳакими ўрнини Муньос билан тўлдириши мумкин. "Fichajes" нашри берган маълумотларга қараганда, ПСЖ қишки трансферлар бозорида 29 ёшли футболчини жамоага олиб келишга ҳаракат қилади. Аввалроқ, ҳимоячини "Барселона" ҳам сотиб олиши ҳақида миш-мишлар тарқалганди. "Transfermarkt" портали колумбиялик футболчини 25 миллионга баҳоламоқда. Футболчининг "бургутлар" билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Маълумот учун, фулбек жорий мавсумда барча турнирларда умумий 18 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.



Фикрлар