"Кристал Пэлас" футболчиси Сербия терма жамоасида ўйнашдан бош тортмоқда
Лондоннинг "Кристал Пэлас" клуби ярим ҳимоячиси Лука Миливоевич Сербия терма жамоасида ўйнашдан бош тортмоқда.
Serbian Football нашри тарқатган хабарга кўра ЖЧ-2018дан сўнг 27 ёшли футболчи ва терма жамоа бош мураббийи Младен Крстаич ўртасида можаро келиб чиққан. Миливоевич шу боис Крстаич ўз лавозимидан кетмагунича терма жамоа ўйинларида иштирок этмаслигини маълум қилган.
Маълумот учун, Миливоевич жорий мавсум "Кристал Пэлас" сафида жами 32та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 8та гол ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар