"Кристал Пэлас" футболчисини МЮга сотмаслик учун унга баланд нарх қўйди

Лондоннинг "Кристал Пэлас" клуби раҳбарияти жамоанинг етакчи ҳимоячиларидан бири ҳисобланган Эрон Уан-Биссаканинг трансфер нархини эълон қилди.

Independent нашри тарқатган хабарга кўра 21 ёшли англиялик футболчи 70 млн евродан камига сотилмайди. Лондонликларнинг бундай нарх қўйишларига сабаб, улар Эронни сотиб олишни хоҳлаётган "Манчестер Юнайтед"нинг қизиқишларини пасайтириб, уни таркибда олиб қолишдир.

Маълумот учун, Уан-Биссака жорий мавсум "Кристал Пэлас" сафида жами 40та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!