"Кристал Пэлас" Гехини ўрнини ким билан тўлдириши маълум бўлди

CHERY AUTO

"Кристал Пэлас" ҳимоячи Марк Гехини ўрнига кимни олиб келиши маълум бўлди. 

Tecno

Журналист Саши Тавольерни маълум қилишича, англиялик ҳимоячи қишда  ёки ёзда клубни тарк этиши кутилмоқда. Агар у "Кристал Пэлас"ни тарк этса, клуб Маркнинг ўрнига дарҳол "Спортинг" ҳимоячиси Усмон Дьоманде вариантини тайёрлаб қўйган. Усмон ўтган ёздан бери инглиз клуби рўйхатидан жой олган. Ҳимоячининг ўзи эса АПЛда фаолиятини давом эттиришга тайёр.

21 ёшли ҳимоячининг "Спортинг" билам амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига етади. Унинг ҳозирда трансфер бозорда нархи 45 миллион еврога баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Дьоманде жорий мавсум "Спортинг" сафида 8 та учрашувда майдонга тушишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!