"Кристал Пэлас" Ла Лигадан дарвозабон олиб келди

Англия Премьер лигасининг "Кристал Пэлас" жамоаси янги мавсумда ўз таркибини кучайтириш учун Испаниянинг "Хетафе" жамоасидан футболчи олиб келди. 

Ўтган мавсум "Хетафе" сафида ҳаракат қилган дарвозабон Висенте Гуайта эндиликда фаолиятини "Туманли Альбион"да давом эттиради. Посбон "Кристал Пэлас" сафига эркин агент сифатида келиб қўшилди ва янги жамоаси билан 3 йиллик шартнома имзолади. 

31 ёшли испаниялик дарвозабон ўтган мавсум  Ла Лига доирасида 33 та учрашувда майдонга тушган ва 1 бор сариқ карточка билан огоҳлантирилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!