"Кристал Пэлас" тарихда илк бор еврокубок ютди — Конференциялар лигаси совриндори
Лондоннинг "Кристал Пэлас" клуби ўз тарихида биринчи марта еврокубокни қўлга киритди. Жамоа Конференциялар лигаси финалида ғалаба қозониб, тарихий натижа қайд этди.
Лейпцигда бўлиб ўтган финалда лондонликлар Испаниянинг "Райо Вальекано" жамоасини минимал ҳисобда — 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Шу тариқа "Пэлас" илк еврокубок мавсумидаёқ чемпионликни нишонлади.
Бу соврин клуб тарихидаги учинчи катта соврин бўлди. Шунингдек, барча ютуқлар мавсум якунида жамоани тарк этувчи бош мураббий Оливер Гласнер қўл остида қўлга киритилди.
2025 йилда клуб Англия Кубоги ва Англия Суперкубогини ҳам қўлга киритган эди.
- Европа - Лига конференций УЕФА
- Финал
Кристал Пэлас
- Jean-Philippe Mateta 51'
Тугаган
1
:
0
00:00

Фикрлар