"Кристал Пэлас" – "Тоттенхэм": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, мухтарам футбол ихлосмандлари! Англия Премьер-лигаси 4-туридан ўрин олган "Кристал Пэлас" - "Тоттенхэм" учрашуви матнли трансляция кўринишида эътиборингизга ҳавола этилади.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди! Эшпириту Сантуш шогирдлари сафарда мағлуб бўлди

  • 90+3'

    ГОООООООООООЛ! Эдуард дублни расмийлаштирди. АПЛ пешқадами сафарда мағлуб бўлмоқда,..

  • 90'

    Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди

  • 89'

    Конор Галлахер ҳакам томонидан огоҳлантирилди

  • 87'

    Жордан Айю майдонни тарк этмоқда унинг ўрнига,  Майкл Олисе ҳаракат қилади.

  • 84'

    ГОООООЛ! Майдон эгалари учрашувда иккинчи голни киритди. Ҳозирга майдонга тушган Одсон Заанинг узатмасидан сўнг дарвозани ишғол қилди

  • 84'

    Кристиан Бентеке ўз ўрнини Одсон Эдуардга бўшатиб берди

  • 81'

    Лукас огоҳлантирилди

  • 80'

    Тоттенхэм бурчак зарбасидан фойдалан олмади

  • 76'

    ГОООООЛ! Заа 11 метрлик нуқтадан адашмади. Учрашувда ҳисоб очилди

  • 74'

    Дэвис жарима майдони ичида тўпни қўл билан ўйнади. Ҳакам ўйинни тўхтатди. Пенальти!

  • 70'

    Лука Миливоевич Куяте ўрнига майдонга тушди

  • 66'

    Жордан Айю жарима майжони ичида тўпни қабул қилиб зарба йўллади, тўп йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди. Бу вазиятда дарвозабон зарбани қайтариши амримаҳол эди

  • 64'

    Деле Алли рақибга нисбатан фол ишлатди

  • 62'

    Жеймс Макартурнинг узатган тўпини Лборис эгаллаб олди

  • 60'

    Харри Уинкс ўрнига Дэвис тушди

  • 58'

    Яфет Танганга ўйиндаги иккинчи сариқ карточкани олиб,майдондан четлатилди

  • 54'

    Лукас майдонда жароҳат олиб ёрдам сўрамоқда

  • 56'

    Яфет Танганга ва Заа ҳакам томонидан огоҳлантирилди

  • 50'

    Конор Галлахер бурчакдан тўпни узатди, бироқ жамоадошларидан ҳеч кимни топа олмади

  • 48'

    Лукаснинг дарвоза марказига йўллаган зарбасини рақиб посбони қайтарди

  • 46'

    Иккинчи таймга старт берилди

  • 45'

    Биринчи бўлим якунланди

  • 44'

    ЗАРБААА! Бурчак тўпидан сўнг Бентеке дарвоза томон зарба йўллади, ноаниқ

  • 41'

    Конор Галлахер тўпни қабул қилиб олиб, дарвоза томон зарба йўллади, бироқ анча ноаниқ

  • 39'

    Кристан Бентеке бир минут тўп билан тўхтаб жамоадошларини топа олмади

  • 36'

    "Кристал Пэлас" бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади

  • 30'

    Жордан Айюнинг узатмасини қайтариб юборди

  • 29'

    Жордан Айю агрессив ҳаракатлари учун ҳакам томонидан оғзаки огоҳлантирди

  • 24'

    Уилфрид Заа қулай нуқтадан тўпни қабул қилиб олганди, лекин унинг техникаси ўзининг зарарига ишлади

  • 22'

    Конор Галлахернинг стандард вазиятдан йўллаган зарбаси мухлислар томон равона бўлди

  • 21'

    "Кристал Пэлас"да қулай имконият бўлиши мумкин. Жарима майдони яқинида "шпорлар" футболчиси қўполлик ишлатди

  • 16'

    Шейх Куяте қўполлик ишлатди

  • 13'

    Регилон жарима майдонига ёриб кирди ва ҳимоячилар томонидан тўхтатилди

  • 12'

    Дайер захирага олинади, унинг ўрнига Жо Родон тушди

  • 9'

    Эрик Дайер кичик жароҳат олди. Кейинчалик ўйинни давом этта олиши маълум бўлди

  • 6'

    Уинкс бурчакдан тўпни жарима майдонига узатди, бироқ жамоадошларидан ҳеч ким йўқ эди

  • 4'

    Тирик Митчелл рейд амалга оширди, аммо зарба беришгача етиб бора олмади

  • 3'

    Оливер Скипп жарима майдонига тўпни узатди, бироқ рақиб ҳимоячилари уни бартараф этди

  • 1'

    Учрашувга старт берилди!

  • 0'

    Бироздан сўнг АПЛ доирасидаги "Кристал Пэлас" ва "Тоттенхэм" жамоалари ўртасидаги ўйин старт олади. Учрашувни сизлар билан биргаликда камина Жалолиддин Қобилжонов кузатиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!