Криховяк: Колумбия билан ўйинда аввалги хатоларни такрорламаслик керак
Ads

Польша терма жамоаси ярим ҳимоячиси Гжегож Криховяк Колумбияга қарши ЖЧ–2018 турнири гуруҳ босқичи 2-тур ўйини аввалидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Сенегал билан ўйинда иккита гол ўтказиб юбордик ва бўлажак ўйинда бу хатоларни такрорламаслик керак. Колумбияга қарши беллашув олдидан керакли хулосаларни чиқардик: биз эътиборни бир жойга жамлаб, энг яхши футболимизни намойиш қиламиз.

Биринчи турдан кейин биз ва колумбияликлар бир хил вазиятга тушиб қолдик. Шу сабабли келаётган баҳсда 3 очкони қўлга киритиш учун ҳаракат қиламиз. Бунинг учун Сенегал билан ўйиндагидан яхшироқ ҳаракат қилиш лозим”, – деди Криховяк.

Польша ва Колумбия терма жамоалари ўртасидаги ўйин бугун, 24 июнь куни Тошкент вақти билан 23:00 да бошланади.