Кроос: "Бавария" "Реал"да кучлироқ, чунки биз Бундеслигада ўйнамаймиз!

  • 14 ноября, 2020, 17:11
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Тони Кроос "Реал" ва "Бавария" клубларининг бу мавсумдаги ҳолати ҳақида фикр билдирди.

Tecno

"Шубҳасиз, "Бавария сўнгги йилларда дунёнинг энг яхши жамоаси бўлди. Биз ҳам энг кучлилар қаторидамиз ва бу қанчалик қийинлигини биламан. Сиз кетма-кет 10 йил тенгсиз бўла олмайсиз. "Реал" 2-3 йил дунёнинг энг кучли жамоаси бўлиб келди. Энди бу жойни "Бавария" эгалламоқда. Мюнхенликлар Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқди ва мен учун ушбу мусобақа ғолиби энг зўр жамоа. Чунки бу жуда қийин мусобақа.

"Бавария" "Реал"да кучлироқ, аммо бу ҳозир муаммо эмас. Чунки биз Бундеслигада ўйнамаймиз ва Чемпионлар Лигасида ҳам тўқнаш келмаяпмиз. Шуни тан олишимиз керакки, ҳозир биздан яхши жамоалар бор", - дея фикр билдирди немис хавбеки.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию