Кроос чемпионликни бургер ва фри билан нишонлади (ФОТО)
“Реал” Мадрид клуби хавбеки Тони Кроос Ла Лига чемпионлигини қандай нишонлаганини кўрсатди.
Германиялик футболчи ўзининг твиттердаги саҳифасига бургер ва фри суратини жойлаштириб “Чемпионларнинг кечки овқати”, деб изоҳ қолдирди.
Маълумот учун, 30 ёшли Кроос жорий мавсум Ла Лигада 34 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол ҳамда 5 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар