Кроос: "Мессиси бўла туриб, Аргентина Жаҳон чемпиони бўла олмаса..."

"Реал" Мадрид клуби ва Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Тони Кроос Жаҳон чемпионати финали борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Агар шахсий томондан олиб қарасак, Францияда менинг икки клубдаги жамоадошим бор. Улар учун французларга мухлислик қилишим тўғрироқ бўлади. 

Бироқ ростини айтадиган бўлсам, Мессиси бўла туриб, Аргентина Жаҳон чемпиони бўла олмаса... Очиғи, билмадим. Бу нотўғри бўлади", - деди Тони.

Аргентина ва Франция ўртасидаги финал баҳси 18 декабрь куни 20:00 да старт олади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!