Кроос қачон майдонга тушиши мумкин?
Ads

Испан нашрлари тиззасидан жароҳат олиб бир неча ҳафтадан буён майдонга туша олмай келаётган “Реал” ярим ҳимоячиси Тони Крооснинг ҳолати ҳақида маълумот аниқлашди.

Жумладан, Marca нашри тарқатган хабарга кўра 28 ёшли германиялик футболчи деярли жароҳатидан фориғ бўлган. У хатто бугунги машғулотларда жамоанинг умумий гуруҳида шуғулланган.

Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Кроос эртага ЦСКАга қарши бўлиб ўтадиган ЕЧЛ гуруҳ босқичининг сўнгги турида майдонга тушиши ҳам мумкин. Аммо, “қироллик клуби” мураббийлар штаби уни Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қадар тўлиқ тикланиб олиши учун эртангги ўйинда майдонга туширмаслиги ҳам мумкин.

Маълумот учун, Кроос жорий мавсум “Реал” сафида жами 17та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.