Кроос: Рамос - тажовузкор футболчи эмас
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос Чемпионлар лигаси финалида “Ливерпуль” форварди Муҳаммад Салоҳни жароҳатлашда айбланаётган жамоадоши Серхио Рамоснинг тарафини олди.

“Мен унинг атайин бу ишни қилмаганига аминман. Хаттоки ҳакам ҳам бу вазиятда ҳуштак чалмади. Яна нима дейиш мумкин? Рамос – тажовузкор футболчи эмас. У билан ўтган узоқ йиллик фаолиятим давомида у буни бир неча бор исботлаган. Унинг жамоамиз сардори эканидан хурсандман. Айтишим лозимки, мен унинг ҳаракатларида қоидага қарши ҳеч қандай нарса кўрмадим”, - дейди германиялик футболчи.