Кроос: “Сўнгги 10 йил ичида менда "Барса"га қарши хиссиёт пайдо бўлган”

BEPUL PROPAN

УЕФА Чемпионлар лигасининг ярим финалда "Барселона"ни мағлуб этган "Интер" финалига йўл олди. Мазкур натижага Тони Кроос муносабат билдирди.

— Мен ўзимни "Интер" мухлиси деб айтмайман, лекин эҳтимол, сўнгги ўн йилда бир нарса юз берди ва энди мен биоз кўпроқ "Барса"га қарши бўлиб қолганман. Шу боис 3:3 бўлганида "Интер" учун хурсанд бўлдим.

Бироқ, "Барселона"нинг ўйини учун Ханс-Дитер Фликни алоҳида таърифлаш керак — улар ажойиб футбол кўрсатишди. Лекин қайси бири кучлироқ? Икки жамоа ҳам бир-бирларига қандай қийинчилик туғдиришни жуда яхши биларди. "Интер" ҳимояда жуда ёмон ўйнади, лекин барибир етти та гол урди, — деди "Реал"нинг собиқ германиялик ярим ҳимоячиси.

Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар устидан муваффақиятга эришиб, Чемпионлар лигасининг финалига йўл олган миланликлар бу босқичда Франциянинг ПСЖ клуби билан тўқнаш келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!