Кроос Хвичани «Олтин тўп»га лойиқ деб ҳисоблайди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"ПСЖ ярим ҳимоячиси Хвича Кварацхелия 2026 йилда «Олтин тўп» соҳиби бўлиши керак". Бу фикрни жаҳон футболи юлдузи, «Реал» ва Германия терма жамоасининг собиқ ўйинчиси Тони Кроос билдирди.

 

Кроос ўз муносабатини немис блогери Флориан Мальбургнинг «Инстаграм»даги постига изоҳ қолдириш орқали билдирди.

«Агар сен савол берган бўлсанг... жавоб – Квара. Мен учун бу жуда аниқ!

Жаҳон чемпионатида энг яхши тўрт нафар футболчи – Родри, Месси, Жуд [Беллингем] ва Килиан [Мбаппе] – бу мавсумда унчалик ёрқин ўйин намойиш этмади ёки нисбатан заиф чемпионатда тўп сурмоқда. Квара эса ўтган мавсум ва ҳозирги пайтда дунёнинг энг кучли клубида энг яхши футболчи», – деб ёзган Кроос.

Эслатиб ўтамиз, «Олтин тўп»ни топшириш маросими жорий йилнинг 26 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!