Кубо: Балки Японияда ҳам дам олиш куни эълон қилиниши керакдир

Япония – Германия учрашувидан сўнг бутун футбол оламида яна бир сенсация содир бўлди. Бу Аргентина – Саудия Арабистони ўйинидан кейин кузатилган яна бир драма эди. Японлар немисларни мағлубияга учратиб, гуруҳдан чиқиш имкониятини пасайтириб юборди. Ўйиндан сўнг Такефуси Кубо ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз Саудияликларни Аргентина устидан қозонган ғалабисини кўрдик ва бу бизни руҳлантирди. Улар учун ҳурсандмиз. Мен ушбу давлатда дам олиш куни эълон қилинганини эшитдим, балки бизда ҳам шундай бўлиши керакдир" – деди 21 ёшли вингер.

Японияни олдинда Испания ва Коста-Рика терма жамоаларига қарши баҳслар кутмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!