Кубо фаолиятини "Ливерпуль"да давом эттириши мумкин!
Япония миллий терма жамоаси ва Испаниянинг "Реал Сосьедад" клуби футболчиси Такефуса Кубо жамоасини ўзгартириши мумкин. Унга "Ливерпуль" тарафидан жиддий тарзда қизиқиш бўлмоқда.
Бу хабарни Япониянинг энг нуфузли нашрларидан бири “Nippon Sports” тасдиқлади. Манба хабарига кўра, иккала жамоа хозирда музокараларнинг дастлабки босқичига киришган.
Японияликнинг трансфери инглиз клубига 65-70 миллион еврога тушиши мумкин. Футболчининг ўзига эса, йилига нақд 15 миллион еврога тенг маош таклиф қилинмоқда. Ҳозирда "қизиллар" таркибида яна бир япон футболчиси Ватару Эндо тўп тепмоқда. Музокаралар жараёнида бу фактор ҳам роль ўйнаган бўлиши маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли Такефуса Кубо ортда қолган 2023/2024 йилги мавсумда "Реал Сосьедад" сафида барча мусобақалар ҳисобидан 30 та ўйинда майдонга тушиб, ўз хисобига 7 та гол ва 3 ассист ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.
Фикрлар