Куч бирликда ёхуд таэквондочиларимиздан ғалаба кутамиз
Ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг турли мамлакатларидан 1600 нафар таэквондочи турли ёш ва вазн тоифаларида ғолиблик учун курашмоқда. Фужайрадаги мусобақада мамлакатимиз шарафини “Торнадо” клубининг “Муҳаммадзиё” жамоаси спортчилари ҳимоя қилмоқда.
“Муҳаммадзиё” жамоаси мураббийи Аҳрор Асроров мусобақага ўн икки нафар спортчи – Сайидолим Қосимов, Азизжон Раҳимов, Муҳаммадяҳё Ҳасанов, Мадина Аъзамова, Жасур Мавлонов, Санжар Хайруллаев, Шамсиддин Муродиллаев, Абу Бакр Муродиллаев, Моҳиржон Маҳамадназаров, Исломжон Ўктамжонов, Али Бахтиёров ва Нурзод Рўзибоевни жалб қилди.
Анъанавий “Fujairah open” халқаро турнирида ҳамюртларимиз қайд этаётган натижалар билан sports.uz порталида танишиб боринг.
Фикрлар