Кулибали "Наполи"дан кетиши мумкинлигини инкор этмади

Европа грандларининг диққат марказида бўлиб турган "Наполи" клуби ҳимоячиси Калиду Кулибали ўзининг келажак фаолияти ҳақида берилган саволга жавоб қайтарди.

“Кейинги мавсумни ҳам “Наполи”да ўтказаманми ёки йўқ, буни билмайман. Бу ҳозирча мен айтишим мумкин бўлган ягона нарса. Ҳозир терма жамоа сафида ўйнаяпман, кейин “Наполи”га бораман ва ўшанда барчасини муҳокама қиламиз”, - дейди Кулибали.

Таъкидлаш керакки, у айни дамда Сенегал терма жамоаси сафида Африка Миллатлар кубогида иштирок этмоқда. Унга "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити", "Реал", "Ювентус" ва ПСЖ каби жамоалардан қизиқишлар бор.

Маълумот учун, Кулибали ўтган мавсум “Наполи” сафида жами 48та ўйинда майдонга тушди ва 2та гол ҳамда 1та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!