АПЛ. "Манчестер Сити" "Лидс"ни минимал ҳисобда таслим этди
Англия Премьер-лигасининг 28-турида Хосеп Гвардиола бошчилигидаги "Манчестер Сити" сафарда "Лидс" билан куч синашиб, минимал 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
"Шаҳарликлар" футболчиси Антуан Семеньо 45+3-дақиқа ўтиб бораётганда "Лидс" дарвозасини ишғол қилди. Ушбу гол эса жамоасига муҳим 3 очкони тақдим этди.
Маълумот ўрнида, "Сити" ушбу ғалабадан сўнг очколар сонини 59 тага етказиб олиб, "Арсенал" билан фарқни 2 тагача қисқартириб олди.
- Англия - Премьер-лига
- Обычный сезон
Лидс Юнайтед
Тугаган
0
:
1
28.02.2026 22:30
Манчестер Сити
- Antoine Semenyo 45'
Фикрлар