Кулибали "Наполи"нинг энг кўп маош оладиган футболчисига айланади

"Наполи" клуби ўзининг асосий ҳимоячиси Калиду Кулибали билан амалдаги шартномани узайтириш борасида келишиб олди. Бу ҳақда Tuttomercatoweb хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра неаполликлар тез орада 27 ёшли сенегаллик футболчи билан келишув узайтирилгани ҳақида расман эълон қилишади. Ҳозирча шартнома муддати ҳақида маълумотлар йўқ. Аммо, Кулибалининг йиллик маоши 6 млн еврога етади ва у “Наполи”нинг энг кўп маош оладиган футболчисига айланади.

Эслатиб ўтамиз, Кулибалига "Манчестер Юнайтед"дан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Манкуанликлар хатто унинг учун “Наполи”га 107 млн евро ҳам таклиф қилишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!