Кулибали Саудия Арабистонидаги футбол ҳақида гапирди
Калиду Кулибали Саудия Арабистонидаги ҳаётидан мамнун.
“Мамлакат, шаҳар ҳам мени ҳайратда қолдирди. Ҳаёт яхши, одамлар ҳурматли. Улар мени дарҳол тинчлантиришди. Бироз иссиқ, лекин ажойиб. Европа билан жуда кўп фарқлар мавжуд. Бу ерда ҳаво жуда иссиқ, биз кечки пайт, соат 7-8да машқ қиламиз.
Мен жуда кўп янги нарсаларни кашф қилдим. Уларнинг бу ерда жуда катта режалари бор. Улар имкон қадар кўпроқ [юқори сифатли] ўйинчиларни жалб қилмоқчи. Тасодифан ўйинчиларни олишмайди. Ким билан шартнома имзолашни яхши ўрганиб чиқишади.
Ҳозирча эмас, лекин келажакда Саудия чемпионати жуда кучли бўлади. Баъзи араб футболчилари Европада ўйнашлари мумкин", - деди "Ал-Ҳилол" ҳимоячиси "Sport Mediaset" нашрига берган интервьюсида.
Фикрлар