Кулибалининг трансфери "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши мумкин?

"Манчестер Юнайтед" клуби ҳамон "Наполи" ҳимоячиси Калиду Кулибалини сотиб олиш фикридан қайтмаяпти. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра неаполликлар “қизил иблислар”га 28 ёшли сенегаллик футболчи 150 млн евродан камига сотилмаслигини маълум қилишган. Ушбу нарх А Серия клубларидан бошқа жамоалар учун амал қилади.

Маълумот учун, Кулибали жорий мавсум “Наполи” сафида жами 20 та ўйинда майдонга тушди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!