Куман: "Барса" менга Хавидек шароит яратиб бермаганди"
"Барселона" собиқ бош мураббийи Рональд Куман каталон клубидаги ҳолати ҳақида гапирди. Айтишича, унга ўша пайт етарлича имкон берилмаган.
"Барселона" Хавига берилган имконни менга бермаганди. Улардан озроқ вақт сўрагандим, холос.
Мураббийлик давримда таркибнинг деярли ярми жароҳат олган ёки вирусга чалинган эди. Шунда ҳам мен натижа учун ўйнаётган эдим. Бу жуда ғалати.
Мен асосан, ёшлар билан ишладим. Катта трансферлар сўрамадим. Балки шу менинг кетишимга сабаб бўлгандир?!", - деди нидерландиялик мутахассис.
Фикрлар