Куман “Барса” раҳбариятига нега мурожаат қилди?

“Барселона” бош мураббийи Рональд Куман клуб раҳбариятига илтимос билан мурожаат қилди.

Нидерландиялик мураббий раҳбариятдан қишки трансферлар вақтида тезроқ марказий ҳимоячи олиб беришни сўрамоқда.

Куман мутасаддиларни “Лилль” таркибида ўйнаётган ёш ҳимоячи Свен Ботманга эътибор қаратишга чақирди. 21 ёшли футболчи ишончли ўйинлари орқали Нидерландия терма жамоасидан таклиф олмоқда.

Свен Ботман ҳозирда “Ливерпуль” ва “ Тоттенхэм” эътиборига ҳам тушган. У янги мавсум олдидан 8 миллион евро эвазига “Лилль” таркибига қўшилди ва 19 та учрашувда қатнашди. Беш йиллик шартномага эга футболчининг трансфери 25 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!