Куман "Барселона" академиясидан янги юлдузларни кашф қилмоқчи

"Барселона" бош мураббийи Рональд Куман жамоа ярим ҳимоячилари – Серхио Бускетс ва Педри Гонсалесга Каталония клуби академияси - "Ла Масия"дан ўринбосар топиб қўйди.

Испаниялик журналист Жерар Ромеронинг хабар беришича, Нико Гонсалес ва Пабло Паесе нидерландиялик мутахассиснинг жиддий қизиқишига сабаб бўла бошлаган. Унга кўра, Куман Никони Бускетсга, Паблони Педрига ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, Куманга шунингдек Юсуф Демирнинг ҳам ўйини ёқмоқда. Шу сабабли у ҳам янги мавсумда асосий жамоага жалб этилиши мумкин.

“Барселона” Ла Лиганинг янги 2021/22 йилги мавсум илк учрашувини 15 август куни ўз майдонида “Реал Сосьедад”га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!