Куман: “Барселона”да вазият жуда ёмон
“Барселона” бош мураббийи Рональд Куман клубдаги вазият ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Мен бу ерга келганимдан бери ҳозирги ҳолат энг ёмонидир. Вазият жуда оғир. Пандемия ҳамма нарсани қийинлаштиряпти. Биз клуб президентлигига сайлов тезроқ ўтиши кутгандик. Лекин саломатлик биринчи ўринда. Клуб инқироздан тезроқ чиқиши керак, - деди Куман.
Испанияда коронавирус билан боғлиқ вазият оғирлашгани боис, “Барселона” 24 январга белгиланган президентлик сайловини номаълум муддатга қолдирди. Сайлов натижалари клубнинг қишки трансферлар мавсумидаги режаларига жиддий таъсир қилади.
Фикрлар