Куман билан уришиб қолган футболчига суперклубдан таклиф бўлди

“Барселона”нинг ёш футболчиси Рики Пуч тез орада “Манчестер Сити”га ўтиб кетиши мумкин. Яқинда футболчи Каталониядан кетишга тайёр эканини билдирганди.

Гап шундаки, мавсум бошланишидан аввал, Рональд Куман 21 ёшли футболчини ижарага жўнатмоқчи бўлганди. Бироқ, Пуч бунга кўнмади. Кейинроқ, бош мураббий уни жамоа ичидаги гапларни оммавий ахборот воситаларига сиздираётганликда айблади. У бу айбловни бошқа футболчилар олдида айтгани Пучнинг нафсониятига тегди.

 Жамоадаги босим кучайиб кетганидан кейин истеъдодли футболчи кетишга қарор қилди. Унга қизиқаётган “Манчестер Сити” Пучни эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олмоқчи. Чунки, футболчининг амалдаги шартномаси ёзда якунига етади.

“Барселона” раҳбарияти эса академия тарбияланувчисининг розилигини олган ҳолда ўзаро ҳакорликни 2023 йилнинг ёзигача узайтиришни режалаштирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!