Куман энди Мессининг вазифасини ким бажаришини айтди

“Барселона” бош мураббийи Рональд Куман жамоа тўпурари Лионель Месси кетганидан кейин ҳужум чизиғи қандай бўлишини айтди.

- Агар имконият бўлса, яна бир ҳужумчи сотиб олишимиз керак. Яна шуни айтишим керакки, менга Антуан Гризманн ёқади. Ҳозир Антуан олдинга қадам ташлайдиган палла. Гризманн майдонда Месси ўйнаган позицияси эгаллаши керак. Бу унга қўшимча имконият беради, - деди Рональд Куман.

Лионель Месси сўнгги йилларда “Барселона”нинг энг яхши тўпурари бўлиб келган. Ла Лига регламенти туфайли етакчисидан айрилган каталонияликларга жамоани ўз ортидан эргаштира оладиган футболчи керак.

Антуан Гризманн ўтган мавсумда барча турнирларда 51 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвоўасига 20 та гол урди ва 13 та голли пас оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!