Куман:
Ads

Ливерпулнинг “Эвертон” клуби бош мураббийи Рональд Куман жамоасининг якунланиб бораётган ёзги трансфер режалари ҳақида тўхталиб ўтди.

“Барчага маълумки, биз ёзда яна 3та футболчи билан шартнома имзолашга ҳаракат қиляпмиз. Аниқроғи, бизга ҳимоя марказида ва қанотда ўйнай оладиган футболчи, шунингдек ҳужумкор ярим ҳимоячи ва ҳужумчи керак. Шунда жамоамиз оптимал ҳолатга келади. Кўрамиз, бу қўлимиздан келармикан.

Ҳа айтганча, биз Сигурдссон билан шартнома имзолашга яқин турибмиз. Аммо, ҳали келишув оҳирига етганича йўқ. Шунинг учун бироз кутишимиз лозим”, - дейди Куман.