Куман фикридан қайтмади

“Барселона” бош мураббийи Рональд Куман Нидерландия терма жамоасидаги шогирди Жоржиньо Вейналдумни олиш фикридан қайтмади. Бош мураббий талаби билан ярим ҳимоячи каталонияликларнинг асосий нишонига айланган.  

“Ливерпуль” тез орада “Бавария” ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантарани қўлга киритса, нидерландиялик футболчини сотиб юборади.

Вейналдумни Роттердамнинг “Спарта” жамоаси тарбиялаган. Жоржиньо ҳоўирги жамоаси таркибига 2016 йили “Ньюкасл”дан ўтган эди. Куман уни икки йил муқаддам Нидерландия терма жамоасида майдонга туширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!