Куман катта гапириб қўйди
“Барселона” бош мураббийи Рональд Куман клуб тарихида ўзининг ўрни юқори экани ҳақида гапирди.
- Ҳозир Жоан Лапорта билан муносабатим яхшиланди, бироқ ўтган ҳафта хунук воқеа юз берди. У бош мураббий вазиятни тўлиқ назорат қилолмайди, - деди. У кўп гапириб юборди. Доим муносабатларга ойдинлик киритиш керак. Мен “Барселона”ни шуғуллантиришга тайёрман. Менда муаммо йўқ. Мен туфайли жамоанинг келажаги бор, - деди Рональд Куман.
Нидерландиялик мутахассис ўтган мавсум бошидан бери Каталония клубини бошқармоқда. Унинг шартномаси 2022 йилнинг ёзигача давом этади. Жоан Лапорта ёзда унинг ўрнига бошқа мутахассис таклиф қилишни режалаштирган.
Фикрлар