Куман: Кимдир норози бўлса, ўзимга айтсин

  • 04 Oct 14:25
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Барселона" бош мураббийи Рональд Куман жамоадаги рақобат ҳақида фикр билдирди:

Tecno

"Жамоамизда ҳужумчилар ўртасида кучли рақобат кетмоқда. Бу курашда Ансу Фати Дембеледан устун келяпти. Агар кимдир мендан норози бўлса, ўзимга айтсин. Мен уларнинг иккисини ҳам яхши кўраман. Кимда жамоани тарк этиш нияти бўлса ҳам, мени огоҳлантириши зарур. Агар ҳеч ким бу борада мурожаат қилмаса, демак, жамоамда барчаси жойида.

Умуман олганда, шогирдларимнинг ҳозирги ҳолатидан кўнглим тўқ. Бироқ доим олдинга ҳаракат қилишимиз зарур. Футболчиларнинг меҳнат қилиши жуда муҳим. Умид қиламанки, шу руҳда давом этамиз. "Барселона" ривожланмоқда, аммо бу ҳали етарли эмас",-дея AS нашри нидерландиялик мутахассис сўзларини келтирмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!