Куман кутаётган футболчи ким?
“Барселона” таркибини янгилаётган Рональд Куман “Манчестер Сити”нинг яна бир футболчиси – Анхелиньони Каталонияга чорламоқда. Аввалроқ, нидерландиялик мураббий ўз ҳамюрти Вейналдумни ҳам чақираётган эди.
Анхелиньо ўтган йили Гвардиоланинг асосий таркибига киролмагани учун “Лейпциг”да ижара асосида тўп сурган эди. Шундай бўлса-да, истеъдодли футболчи Куманнинг назаридан четда қолмади.
Анхелиньони биринчи сотиб олиш ҳуқуқи бир неча жамоаларга эгалик қилувчи “Рел Булл” ташкилотига тегишди. Агар улар 30 миллион евролик трансферни 31 августгача амалга оширмаса, “Барселона” ҳимоячига даъвогарлик қилиши мумкин.
Футболчининг ўзи фаолиятини Бундеслигада давом эттиришни истамоқда.
Фикрлар