Куман "МЮ" жароҳат етказган футболчи ўрнига суперҳужумчи талаб қилмоқда

 
"Эвертон" бош мураббийи Роналд Куман қишки трансферлар вақтида кучли ҳужумчи олиш кераклигини билдирди. Унинг ишонган футболчиси Янник Боласье "Манчестер Юнайтед"га қарши ўтказилган учрашувда жиддий жароҳат олди.
 
- Биз одатдагидан кўра кучли ҳужумчи олишимиз шарт, - деди Рональд Куман. - Янник узоқ вақтга сафдан чиқди. Футболчи жарроҳлик амалиётини ўтказишга мажбур бўлиши ҳам мумкин.
 
Айни пайтда мусобақа жадвалида саккизинчи поғонада бораётган "Эвертон" юқори ўринлар учун курашмоқда.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!