Куман нега Голландия терма жамоасини тарк этганини айтди

"Барселона" бош мураббийи Рональд Куман нега Голландия терма жамоасини ташлаб, каталонияликлар таклифини қабул қилганини айтди.

“Барса” мени январда чақирган, аммо мен “Евро-2020”га 3-4 ой қолганида терма жамоани ташлаб кетолмадим. Кейин пандемия бошланди, юрак хуружини бошдан кечирдим ва мен ҳаётга бошқача назар ташлай бошладим. Мен “Барселона”ни бошқаришим керак, деган орзуимни амалга оширишим керак эди. Бартомеу яна бир қўнғироқ қилганида, мен рози бўлдим. Мен 57 ёшдаман. Бундай имконият бошқа ҳеч қачон бўлмаслиги мумкин”, - деди Куман.

“Барселона” айни дамда Ла Лигада 24 очко билан 5-ўринда бормоқда. Куманнинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)