Куман қилмишидан пушаймонми?
“Барселона” бош мураббийи Рональд Куман Ла Лигада пешқадамлик қилаётган “Атлетико”да тўпурарлик маҳоратини намойиш этаётган Луис Суарес ҳақида фикр билдирди. Нидерландиялик мураббий Каталонияга келганида Суаресга қўнғироқ қилиб, у жамоадан кетиши кераклигини айтганди.
- “Барселона”га келганимда айрим ғояларни муҳокама қилдик ва баъзи ўзгаришларга қўл уришга тўғри келди. Сафимизни тарк этган Луис Суарес “Атлетико”га эмас, “Ювентус”га кетганида яхши бўларди. У Испания чемпионатидан узоқлашгани йўқ. Лекин уни қўйиб юбориш ҳақидаги қароримиз тўғри эканига ишонгим келади, - деди Куман.
Уругвайлик ҳужумчи “Барселона” таркибига 2014 йили келган эди. Ўтган йили эса Куман талаби ва раҳбарият қарори билан Каталонияни тарк этиб, Мадриддан қўним топди. Суарес жорий мавсумда 16 та учрашувда 14 та гол уриб, Ла Лига тўпурарлари баҳсида етакчилик қилмоқда.
Фикрлар