Куман шогирдларига пенальти тепишни ўргатиши керак

“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси кеча бўлиб ўтган ЕЧЛ 1/8 финал жавоб баҳсида ПСЖ (1:1) дарвозасига белгиланган пенальтини голга айлантира олмади.

Эътиборлиси, бу жорий мавсумдаги 15 та пенальтидан аниқ амалга оширилмаган 6-пенальти бўлди. 11 метрлик зарбани голга айлантириш эса 60 фоизни ташкил қилмоқда.

Яна бир жиҳати, “Барселона” жорий мавсумда илк бор пенальтидан гол ура олмади. Бундан аввал белгиланган пенальтиларнинг 4 тасини Месси, яна 2 тасини Мартин Брэйтуэйт ва Усмон Дембеле аниқ амалга оширган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар