Кумиков "Қайсар" бош мураббийи сифатида таништирилганидан сўнг нима деди?
Россиялик Виктор Кумиков кутилганидек, бугун Қозоғистоннинг “Қайсар” клуби бош мураббийи сифатида расман таништирилди. “Андижон”нинг эндиликдаги собиқ устози Виктор Балютович “Қайсар” устози сифатида дастлабки фикрлари билан ўртоқлашди.
"Қизил-Ўрда менинг иккинчи уйим. 20 йилдан сўнг қайтиш имкониятини бергани учун миннатдорчилигимни билдираман. Вилоят раҳбарияти томонидан менга масъулиятли миссияни ишониб топширишди. Бу маҳаллий мухлисларни хурсанд қиляпти.
“Қайсар” билан олдимизга қўйилган барча вазифаларни бажаришга ҳаракат қиламан. Олдинда бизни учта ўқув-машғулот йиғинлари кутмоқда. Биз эхтиёткорлик билан чемпионатга тайёргарлик кўрамиз", - дейди Кумиков.
Фикрлар