Кумушхон Файзуллаева ЖЧнинг энг яхши атлети деб топилди
Мусобақа якунлангач, турнирда алоҳида йўналишларда энг кучли спортчилар ҳам аниқлаб олинди.
Эътиборлиси, қизлар ўртасида 2 та йўналишда жаҳон рекордини ўрнатган юртдошимиз Кумушхон Файзуллаева (-64 кг) мусобақанинг энг яхши атлети, деб топилди. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.
Спортчимизга ушбу совринни Халқаро оғир атлетика федерацияси президенти Томаш Аяннинг ўзи топширди.
Фикрлар